Кореянинг Чоннам миллий университети мобилити алмашинув дастури асосида грант эълон қилади

2025-2026- ўқув йилиниг кузги семестрига талаба алмашинув асосида кузги семестерига номзодлар қабул қилиши бошлаганлигини эълон қилади
Йўналишлар:
• Гуманитар фанлар
• Ижтимоий фанлар
• Табиий фанлар
• Муҳандислик
• Қишлоқ хўжалиги
• Бизнес ва иқтисодиёт
• Санъат
Керакли ҳужжатлар:
1. Сўнгги академик транскриптлар (барча олдинги семестрлардан)
2. Паспортнинг фотосуратли саҳифаси нусхаси (Паспорт Кореяда семестр тугаганидан кейин камида 1 йил муддатга яроқли бўлиши керак.)
3. Оқ фонда паспорт ўлчамидаги фотосурат (CНУ талаба гувоҳномаси учун)
4. Университетга қабул қилинганлик сертификати (Апостил билан тасдиқланган) 5. Банк ҳисоб варағидаги қолдиқ сертификати (Талабанинг номида бўлиши керак, ҳар бир семестр учун камида 5 000 АҚШ доллари мавжуд бўлиши шарт.)
Мобилити алмашинув дастури учун талаблар:
1- Университетнинг бакалавриат ёки магистратура босқичи талабасини тасдиқловчи маълумотнома;
2- Талабанинг таҳсил олаётган институти, факултет ёки бўлими бошлиғи номидан билдиришнома;
3- Талабанинг CВ/ресумеси
Эслатма:
1- Талаба номзоди тавсия этилгандан сўнг талабанинг электрон манзилига анкета талабларини бажариш тўгрисина маълумот келади. Ушбу анкета талаб этилган муддатгача тўлдирилиши шарт.
2- Талаба таҳсил олаётган йўналишда ушбу семестерда ўтиладиган фанлар ёки унга мос фанлар берилган ҳавола орқали топишлари шарт.
Ариза топширишириш муддати:
Номзодларни тавсия этиш муддати: 30-апрел, 2025 йил
Анкета тўлдириш муддати: 20-май, 2025 йил
Батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали олиш мумкин:
inbound2@jnu.ac.kr
https://international.jnu.ac.kr/IndexMain.aspx