Россия Федерациясининг Кемерово вилояти табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари томонидан атроф-муҳитни яхшилаш бўйича экологик лойиҳалар ва талабалар ташаббусларининг халқаро танловини эълон қилади
2015 йилда қабул қилинган БМТнинг 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадларига мувофиқ РФ Кемерово вилоятининг табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари томонидан атроф-муҳитни яхшилаш бўйича экологик лойиҳалар ва талабалар ташаббусларининг халқаро танлови эълон қилинади. Ушбу танлов Халқаро Ер куни (20 март, 22 апрель) ва Халқаро атроф-муҳит ва эколог кунига (5 июнь) бағишланади.
Танловнинг мақсади кундалик ҳаётга, таълим ва турмуш тарзига экологик тоза ёндашувни тарғиб қилиш, атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш ва янги барқарор яшил иқтисодиётни яратиш бўйича лойиҳаларни қўллаб-қувватлашдан иборат.
Танловнинг мавзулари - Энг яхши экомаркетинг лойиҳаси; Энг яхши эко-муҳандислик ечими; Университет инфратузилмасидаги энг яхши экологик инновациялар; Табиий биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича энг яхши эко ташаббус; Аҳолига экологик таълим бериш бўйича энг яхши эко-кўнгиллилар ташаббуси.
Танловда иштирок этиш учун ушбу веб-саҳифадаги рўйхатдан ўтиб: ввв.ноц42.рф 2022 йил 16 майгача атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш бўйича экологик ташаббус лойиҳасини тавсифловчи файлни илова қилиш талаб этилади.
Танлов ғолиблари қимматбаҳо ва рағбатлантирувчи совғалар билан тақдирланади.
Қўшимча маълумот университет халқаро ҳамкорлик бўлимидан олиш мумкин: Тел: +998 66 240-28-53, irossu1420@gmail.com