Халқаро ҳамжиҳатлик таълими бўйича Осиё ва Тинч океани минтақаси ЮНEСКО нинг 2-категория маркази томонидан глобал фуқаролик таълими ва халқаро ҳамжиҳатлик таълими бўйича ўқув семинарларда иштирок этиш учун танлов эълон қилинган.

    Ўқув машғулотлари дастури мавзуси: “Ўқитувчиларни пандемиядан кейинги даврга тайёрлаш: Глобал фуқаролик таълими ўзгаришларнинг асоси”.

    Дастур инглиз тилида олиб борилади.

    Ўқув дастурининг биринчи босқичи 2022 йил 30 майдан 29 июлга қадар танлов ғолиблари иштирокида бўлиб ўтади.

    Иккинчи босқич эса 2022 йил 30 июндан 29 июлга қадар танлов асосида ўтказилади.

    Ўқув машғулотларини муваффақиятли тугатган иштирокчиларга глобал фуқаролик таълими ва халқаро ҳамжиҳатлик таълими бўйича лойиҳа таклифини юбориш орқали «грант» ва дастурнинг «устозлик» босқичи танловида иштирок этиш имконияти берилади.

    Номзодлар анкеталари қуйидаги ҳавола орқали 2022 йил 16 май кунига қадар онлайн тўлдирилиши зарур:  https://forms.gle/ALsDHN6BZJ1vroHM8   

    Мазкур танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодларнинг анкеталари инглиз тилида тўлдирилиб, жорий йил 14 май кунига қадар Вазирликнинг Халқаро алоқалар бошқармаси электрон манзили (xab@edu.uz) га юборилиши лозим.

    Қўшимча маълумот университет халқаро ҳамкорлик бўлимидан олиш мумкин: Тел: +998 66 240-28-53,  irossu1420@gmail.com

Батафсил