Япониянинг “Гои тинчлик” жамғармаси (The Goi Peace Foundation) “Менинг қадриятларим” (“My Values”) мавзусида халқаро иншолар танловини эълони қилади
Япониянинг “Гои тинчлик” жамғармаси (The Goi Peace Foundation) Япония та’лим, ма’даният, спорт, фан ва технологиялар вазирлиги ЮНЕСКО ишлари бўйича Япония Миллий комиссияси кўмагида ёшлар ўртасида “Менинг қадриятларим” (“My Values”) мавзусидаги энг яхши иншо ёзиш халқаро танловини ўтказмоқда.
Иншо инглиз ёки франсуз тилларида 700 сўзгача ҳамда япон тилида 1600 сўзгача бўлиши лозим.
Танлов иштирокчилари ўз иншоларини www.goipeace.or.jp веб-саҳифаси ва essay@goipeace.or.jp электрон почта манзили орқали онлайн тарзда тақдим этишлари керак.
Иншоларни онлайн тарзда тақдим этиш охирги муддати – 2022-йил 15-июн. Танловнинг бош соврини: 100 минг йен (тахминан 840 АҚШ доллари) ва эсдалик совғалари.
Батафсил ма’лумот, шартлар ва зарурий ҳужжатлар рўйхати илова қилинмоқда. Шунингдек, мазкур иншо танлови тўғрисидаги ма’лумот билан ташкилотчиларнинг https://www.goipeace.or.jp/en/work/essay-contest/ расмий сайтида танишиш мумкин.