“TWINNING” дастури Европа Иттифоқининг ҳамкор мамлакатларида кучли маъмурий тузилмаларни яратиш учун инсон ресурсларини ривожлантириш ва уларни салоҳиятини ошириш мақсадида қилинаётган ишларда кўмаклашишга қаратилган.

    “TWINNING” лойиҳасининг муддати 12 ойдан 36 ойгача бўлиб, уларнинг бюджети ўртача ҳисобда 2 млн. еврони ташкил этади, аммо керак бўлса, бу миқдорни ошириш мумкин. Лойиҳа шакллантириш учун бериладиган таклифлар йилнинг исталган вақтида тақдим этилиши мумкин. Бунинг учун муайян муддат белгиланмаган.

    “TAIEX” дастури БМТ томонидан тасдиқланган Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида қилинаётган мамлакатларнинг саъй – ҳаракатларини қўллаб қувватлаш мақсадида техник ёрдам кўрсатишга йўналтирилган. Шулар қаторида, “ТАИЕХ” дастури марказий давлат органлари ва бошқа ташкилотлар вакилларининг малакасини оширишга ёрдам беради.

    Қуйидаги техник ёрдам шаклларда амалга оширилиши мумкин:

    - семинарлар (1-2 кун), уларда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар экспертлари ўзларининг соҳасидаги илғор тажрибалари билан алмашишади ва уларни ҳамкор ташкилот вакиллари билан муҳокама қиладилар;

    - эксперт миссиялари (5 кунгача);

    - танишув сафарлари (3-5 кун) ва ҳ.к.

    Жумладан ариза топшириш тартиби, муддатлари ва ушбу дастурларда иштирок этиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўплами билан танишиб чиқиш зарур.

    Батафсил маълумотлар қуйидаги веб-саҳифаларида келтирилган:

    - https://ec.europa.eu/neighbourhood-enlargement/funding-and-technical assistance/twinning_en (“TWINNING ”);

    - https://ec.europa.eu/neighbourhood-enlargement/funding-and-technical-assistance/taiex_en (“ТАИЕХ”).

    Шунингдек, ушбу масалалар юзасидан Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси вакили Зося Лутскевичга қуйидаги элеcтрон манзиллари орқали мурожаат қилиш мумкин:

    zofia.lutkiewicz@eeas.europa.eu;

    natalya.pak@eeas.europa.eu