Ёшлар технопарки Самарқандда янги дастурчилар мактаби пайдо бўлишига хизмат қилади
Инновацион ривожланиш вазирлигининг Самарқанд давлат университетида жойлашган Самарқанд вилояти Ёшлар технопаркининг очилиш маросими давом этмоқда.
- Бугунги қутлуғ Рамазон ойида Ёшларимизни қўллаб-қувватловчи технопаркимизнинг очилиши барчамизни қувонтиради, - дейди Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов. - Мазкур технопарк Самарқандда янги дастурчилар мактаби пайдо бўлишига хизмат қилади. Унинг Самарқанд давлат университетида очилишидан асосий мақсадимиз ҳам шу: илм-фанни рақамлаштириш, ёшларимизни салоҳиятли, замонавий билимларга эга қилиб тарбиялашдир.