Мазкур Туркология институти Ўзбекистон ва Туркия ўртасида имзоланган “Абадий дўстлик ҳақида” ги ҳамда таълим ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик шартномаларига, Самарқанд давлат университети ва Туркиянинг Истанбул, Мармара университетлари ўртасидаги академик ва илмий муносабатлар доирасида ташкил этилмоқда. Лойиҳа Туркия Республикасининг ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) томонидан молиялаштирилган.