Ўзбекистонда Ядро Тадқиқотлари бирлашган институти кунлари муносабати билан Самарқанд давлат университетига Россиянинг Дубна университети ректори, профессор Андрей Дениккин бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

    Маратабали меҳмонлар билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашди.

    Мулоқотда ҳамкорлик, тадқиқотлар олиб бориш ва анжуманлар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, СамДУ изланувчиларини Дубна университетига стажировкага юбориш режалаштирилди.

    Учрашув сўнггида томонлар ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Физик олимлар СамДУ муҳандислик физикаси институтида бўлиб, талаба, магистрант ва докторантлар билан очиқ мулоқот ўтказдилар.

    Шундан сўнг, Самарқанд давлат университетидаги илмий фаолият ва ядро-физикаси лабораториясида олиб борилаётган тадқиқотлар билан яқиндан танишдилар.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.