Самарқанд давлат университети юридик факультетида жиноят ҳуқуқий фанлар кафедраси ўқитувчиси, таниқли ҳуқуқшунос Жамшид Умаровнинг 70 йиллик юбилейи нишонланди.

    Тадбирда Самарқанд давлат университети ўқув ишлари бўйича проректорлари Аҳмаджон Солиев, Шуҳрат Умидуллаев ва илмий жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

    Маросимда сўз олганлар Жамшид Умаровнинг ўз соҳаси ривожига қўшган улкан ҳиссаси, ҳуқуқ йўналишидаги илмий изланишлари юксак баҳоладилар.

    Жамшид Умаров ўзининг кўп йиллик меҳнат фаолияти давомида нафақат университетда, балки республика миқёсида ҳам юридик билимларни ривожлантириш, жиноятчиликка қарши курашишнинг назарий асосларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этиб келмоқда.