Самарқанд давлат университети ва Техас университети ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов АҚШнинг Техас университети проректори, профессор Хуан Энрике Гонсалес билан учрашди.
Америкалик олимга Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Анвар Зоҳидов ҳамроҳлик қилди.
Мулоқот давомида томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва академик алмашинув дастурларини йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар. Жумладан, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини ташкил этиш, биргаликда семинар ва конференсиялар ўтказиш, қўшма илмий мақолалар тайёрлаш бўйича келишувларга эришилди.
Шунингдек, Техас университети талабалари учун Самарқанд давлат университетида қисқа муддатли ўқув курсларини ўтказиш, қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва стажировкаларни ташкил этиш режалаштирилди.
Учрашув якунида Самарқанд давлат университети ва Техас университети ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.