Самарқанд давлат университетига Тожикистон Республикасининг Фан ва таълим вазирлиги мутасаддилари ҳамда “Жамият тараққиёти олами” жамоат ташкилоти вакиллари ташриф буюрди.

    Мулоқотда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Илмий тадқиқотлар олиб бориш, семинар ва конференциялар ўтказиш, академик алмашинувни йўлга қўйишга келишилди.

    Учрашувдан сўнг меҳмонлар СамДУ Психология ва ижтимоий-сиёсий фанлар факультетида бўлишди. Ўқув жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Факультет профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашув ташкил этилди. Унда икки томонлама илмий ва амалий тажриба алмашинуви масалалари муҳокама қилинди, меҳмонлар томонидан маҳорат дарслари ўтказилди.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати