Самарқанд давлат университети Туркология илмий-тадқиқот институтининг тантанали очилиш маросими давом этмоқда
![](https://www.samdu.uz/upload/cover-images/6263960c19cd4-6263960c19cd5-6263960c19cd6-6263960c19cd7.jpg)
Тадбирни филология фанлар доктори, профессор, Турк тилшунослик жамияти мухбир аъзоси Жўлибой Элтазаров кириш сўзи билан очди.
Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Хуршид Очилов Самарқанд давлат университети Туркология илмий-тадқиқот институтининг очилиши билан барча иштирокчиларни муборакбод этиб, унинг келгуси фаолиятига муваффақият тилади.
Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовнинг табриги ўқиб, эшиттирилди.