Туғилган кунингиз муборак бўлсин!

Бугун Самарқанд давлат университети биология факультети декани, профессор Худоёр Келдиёровнинг таваллуд топган куни.
Худоёр Келдиёров 1947 йил Ургут туманида туғилган. 75 ёшни қарши олган олим 52 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда самарали меҳнат қилиб келмоқда. Олимнинг кўп йиллик меҳнатлари ёшларга ўрнак бўлмоқда.
Самарқанд давлат университети жамоаси Худоёр Келдиёровни самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.
Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши