Пастдарғомлик иқтидорли ёшлар Самарқанд давлат университетида

Пастдарғом тумани ихтисослаштирилган мактабининг иқтидорли ўқувчилари Самарқанд давлат университетининг математика ҳамда интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари факультетида бўлишди.
Математика факультетида ўқувчилар академик Саидаҳмат Лақаев билан учрашиб, илмий йўналишлар ва истиқболли лойиҳалар ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлишди.
Факультетлар бўйлаб саёҳат давомида ўқувчиларга яратилган шароитлар, замонавий лабораториялар, компьютер синфлари, ИТ-марказ фаолияти ҳамда қабул жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Бу ташриф ёшларни илм-фанга бўлган қизиқишини янада ошириб, уларнинг келажакдаги таълим ва касб танлаш йўналишларида муҳим қадам бўлди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.