Самарқанд давлат университетига Хитой Халқ Республикасининг ШҲТ Иқтисодиёт, савдо институтининг маданий алмашинув ва тарғибот маркази директори Ван Ю Сяо бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

    Учрашувда университетнинг таълим йўналишлари бўйича Хитой олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, келишилган соҳалар бўйича қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш, профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинуви дастурларини ташкил этиш, шунингдек, илмий тадқиқотлар борасида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

    Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокараларни давом эттиришга келишиб олдилар. Учрашув доирасида ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.