Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўлими услубчиси Францияда илмий тадқиқот олиб бормоқда

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўлими услубчиси Зарифа Эшмуродова “Француз ва ўзбек достонларида этномаданиятга хос лексемаларнинг лингвосемантик майдонлари («Chanson de Roland» ва «Алпомиш» достонлари материали асосида)” мавзусида илмий тадқиқот олиб бориш мақсадида айни кунларда Францияда бўлиб турибди.
Олима мазкур диссертацияси доирасида Франциянинг Сорбонна университети, Франция Шарқ тиллари ва ривожланиши миллий институти (INALCO) каби бир қатор олий таълим муассаларида тадқиқот олиб бормоқда.
Мазкур тадқиқот натижалари 5 та халқаро, 9 та республика илмий-амалий анжуманларида илмий жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилган.
Зарифа Эшмуродова изланишлари доирасида бугунги кунга қадар 30 га яқин халқаро ва республикамизнинг нуфузли нашрларида ўз мақола ва тезисларини эълон қилган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.