Самарқанд давлат университетида "Илмий тадқиқотларда хорижий тажрибани қўллаш" мавзусида семинар бўлиб ўтмоқда

Тадбирни Самарқанд давлат университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ҳаким Ҳушвақтов кириш сўзи билан очди.
СамДУ профессори, Жаҳон физиологлар жамияти академиги, Рим университети фахрий профессори Бакриддин Зарипов илмий тадқиқот олиб боришда Гарвард ҳамда Ню-Ёрк университетлари тажрибаси ҳақида маълумот берди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати
Шавкат Акрамов олган суратлар.