Жорий ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларида:

    - магистратурага қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади, мутахассислик фанидан имтиҳон ўтказилмайди. 

    Бунда магистратурага қабул бир йилда икки марта – август ва январ ойларида ташкил этилади.