Самарқанд давлат университети услубчисининг китоби Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси ҳамда INALCO - Франция Шарқ тиллари ва ривожланиш миллий институти кутубхонасида

Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўлими услубчиси Зарифа Эшмуродова ҳамда ўзбек тили мутахассиси Тўлқин Султанов ҳаммуаллифликда "Туристлар учун французча-ўзбекча ва ўзбекча-французча сўзлашгич" номли китоби нашр эттирилган эди.
Бугун ушбу китоб Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси ҳамда INALCO - Франция Шарқ тиллари ва ривожланиш миллий институти кутубхонасидан ўрин олди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.