Хатонинг нархи

Хато қилмайдиган одамнинг ўзи бўлмаса керак. Улардан баъзилари хатони хато деб тан олишади, хулоса чиқариб, олдинга ҳаракатни давом эттиришади. Бошқалар эса хатоларини тан олгиси келмайди ва шу билан азоб чекишади. Ҳар қандай тан олинган хато инсон тажрибасини бойитади, уни янада кучли ва доно қилади. Нима учун бизга баъзан хатони тан олиш жуда қийин бўлади?
Биринчи тўсиқ – бу мағрурлик. Баъзан атрофидаги одам сен нотўғри йўналишда боряпсан деб ишора қилишга ҳаракат қилишади. Ўзимиз ҳам буни ҳис қилишимиз мумкин, лекин бошқа инсон гапига итоат қилиш қийин бўлади ва ўз билимимизга таянишга қарор қиламиз.
Иккинчи тўсиқ – қўрқув. Ўз хатойимизни баҳолаш ва уни оқибатларини кўриш жуда қўрқинчлидир. Бу ерда жуда кучли ҳимоя қилувчи мудофаа механизмлари мавжуд. Она ўз боласини олдирганини хато деб қабул қилиши жуда оғириқли бўлади. Ичкиликбозлик даволанишга муҳтож эканлигини қабул қилиш қийин, уни ичишга мажбур қилган қийин ҳаёт шароитини айбдор қилиш осонроқ бўлади.
Учинчи тўсиқ – умидсизлик. Ўз муносабатингни осонгина ёлғон, хиёнат ва даъволар билан вайрон қилиш мумкин, лекин, қадрли ва севган инсонни йўқотганда, унинг севги, ишонч ва ҳурматини қайтариш мумкин эмас. Ҳар қандай ёшда нолдан бошлаш мумкин, лекин ҳеч ким берилган имкониятни қайтариб бермайди.
Лекин инсон хатоларини тан олишни ўрганиши керак. Ўз ҳаракатларини ва уларнинг оқибатларини баҳолаш учун, бир катта жасорат бўлиши керак ва албатта айбдорлик туйғуси чуқурга тушмаслиги учун инсон ўзига нисбатан севгиси бўлиши керак. Барча босқичлардан ўтинг. Ўзингизни қандай бўлса шундай қабул қилинг. Мумкин бўлган нарсани тўғирлаш ва қайтариб бўлмайдиган нарсани қўйиб юбориш керак. Ҳаёт давомида ортирилган тажриба кучлироқ ва бахтлироқ бўлишни таъминлайди.
Бир шундай гап бор: “Кучли инсон ўз хатоларини тан олишга қодир, заиф эса уларни унутишга ҳаракат қилади”.
Мухтасам Сулаймонов
Самарқанд давлат университети
психология назарияси ва амалиёти кафедраси ўқитувчиси