СамДУ ўқитувчиси Қозон миллий тадқиқот технологиялар университетида илмий-тадқиқот олиб бормоқда…

Самарқанд давлат университети о'қитувчиси, кимё фанлари бо'йича фалсафа доктори (PhD) Алишер Ишанкулов айни кунларда Қозон миллий тадқиқот технологиялар университетида “Кўп компонентли гибрид квант нуқталари асосида люминестсент наномаркерлар ва водород энергетикаси учун фотокатализаторлар олиш” мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда.
Видеода Олеин кислота билан модификацияланган гибрид CdSe/ZnS квант нуқтасининг толуолдаги эритмаси ҳамда Триоктилфосфин билан модификацияланган гибрид CdSe/ZnS квант нуқтасининг толуолдаги эритмаси лаборатория ишининг бир ко'риниши акс этган...
Отабек Саъдуллаев,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.