Самарқанд давлат университетида “Ватан ягонадир – Ватан биттадир” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

Самарқанд давлат университети хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ва филология факултети ўқитувчи ва талабалари иштирокида 4-сонли талабалар турар жойида “Ватан ягонадир – Ватан биттадир” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Халқ таълими аълочиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Шуҳрат” медали соҳиби, шоира Хосият Бобомуродова меҳмон сифатида иштирок этди.
Тадбир якунида филология факултетининг бир гуруҳ истеъдодли талабаларининг шоира қаламига мансуб шеърлардан намуналар ҳамда талабалар ижросида бетакрор қўшиқлардан иборат чиқишлари намойиш этилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.