Самарқанд давлат университети география ва экология факультети талабалари Бухоро вилояти чўл ҳудудларига экспедиция уюштирди
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети география ва экология факультети талабалари Ҳиндистоннинг Олигарх Муслим университети ўқитувчиси Моҳдн Назиш Кҳан ва факультет докторантлари ҳамроҳлигида Бухоро вилоятининг чўл ҳудудларига экспедиция уюштирди.
Экспедиция давомида Малик чўли сарҳадларининг географик шароитлари, хусусан, геоморфологияси, иқлими, тупроғи, ўсимлик дунёси ва геоэкологик муаммолари тадқиқ этилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.