Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати маҳалла фаоллари билан ўтказилди

Самарқанд шаҳар “Меҳнат”, “Ипак йўли”, ва “Барака” маҳаллаларида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Самарқанд давлат университети кимё факультети декани Норйигит Мусулмонов маҳалла фаолларининг киритилаётган ўзгартиришлар бўйича муносабатлари ва таклифларини муҳокама қилди.
Қонун лойиҳаси муҳокамасида маҳалла фаолиятининг бугунги аҳволи, янгиланаётган Ўзбекистонда маҳаллаларнинг ўрни ва вазифалари, Конституцияда маҳалла тизимига киритилаётган ўзгаришлар ва янгиланишларнинг мазмун-моҳияти ҳақида фикр алмашилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.