Ғамгин бўлманг

Сиз учун фойдали бўлган қоидалар
- Агар сиз бу кун чегарасида яшамас экансиз, зеҳнингиз тарқоқ бўлиб, ҳар ишда изтиробга тушасиз, ғам-қайғуларингиз кўпаяди . «Тонгга кирсанг, тунни кутма, тунга кирсанг, тонгни кутма».
- Ўтмиш ғам-ғуссаларини унутинг, ўтмишдаги ишлар учун ғам чекиш аҳмоқликдир.
- Келажак ташвишини ҳам ҳозирдан чекманг. Чунки у ғайб оламидир, келажак келгунига қадар у ҳақида ўйлашни ташланг.
- Бировларнинг танқидларига парво қилманг, солиҳ амаллар қилишда собитқадам бўлинг. Танқид сизнинг қийматингизни баҳолайди.
- Аллоҳга иймон келтириш, солиҳ амал қилиш гўзал, бахтли ҳаёт гаровидир.
- Осойишталик, хотиржамлик ва роҳатни истаган киши Аллоҳни кўп ёд этсин.
- Ўзгалардан миннатдорчилик кутманг.
- Нафсингизни энг ёмон оқибатлар эҳтимолини ҳам кўтара олишга ўргатинг.
- Балки ўша иш... содир бўлса, унинг ортида сиз учун яхшилик бордир.
- Раббингиз сизга ато этган неъматлар ҳақида фикр қилинг ва унга шукр қилинг.
- Сиз ўзингизга берилган имкониятлар билан одамларнинг кўпидан устун эканингизни билинг.
- Ҳар икки соат оралиғда фаровон ҳаёт бордир.
- Инсон бошига тушган мусибат уни дуо қилишга, Парвардигорига боғланишга ундайди.
- Мусибатлар ақл ва қалбнинг малҳамидир.
- Албатта қийинчилик ортидан енгиллик ҳам бор.
- Арзимас синовларга руҳиятингиз синиб, таслим бўлиб қолманг.
- Парвардигорингизнинг мағфирати кенгдир.
- Ғазабланманг! Ҳеч қачон ғазабланманг.
- Сизни хавотирга солаётган ишларнинг кўпи амалда юз бермайди.
- Мусибат эгаларидан ибрат олинг.
- Ғам-қайғуни аритувчи вирд ва дуоларни кўп такрорлаб юринг.
- Керакли ва фойдали амаллар билан машғул бўлинг, бекорчиликни тарк этинг.
- Ҳар хил иғвою мишмишлардан йироқ бўлинг, асоссиз ва далилсиз ҳеч қачон уларга ишонманг.
- Адоватга ўч олишга бўлган ташналик душманингиздан кўра ўзингизнинг соғлигингизга зарардир.
Мухтасам Сулаймонов
Самарқанд давлат университети
психология назарияси ва амалиёти кафедраси ўқитувчиси