Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети психология ва ижтимоий муносабатлар факультети декани Исобек Шерманов ва мазкур университетнинг умумий психология кафедраси мудири Обид Қодиров 7-12 июль саналарида Боку давлат университетида хизмат сафарида бўлдилар.

    Меҳмонлар Боку давлат университетида фан ва инновациялар бўйича проректори Ҳусейн Маммадов билан учрашди.  Кейинчалик самарқандлик олимлар ижтимоий фанлар ва психология факультетида бўлиб, раҳбарият ва кафедра мудирлари билан ўзаро тажриба алмашиш, илмий-педагогик ҳамкорликнинг турли йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар.

    Сўнгра ўзбекистонлик меҳмонлар факультетнинг таркибий бўлинмалари билан яқиндан танишиб, фалсафа тарихи ва маданиятшунослик, фалсафа ва психология кафедралари ходимлари билан келгусидаги илмий ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар.

    Якунда меҳмонлар самимий қабул ва меҳмондўстлик учун ижтимоий фанлар ва психология факультети декани ва факультет тузилма раҳбарларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

 

Боку давлат университети веб саҳифасидан олинди.

СамДУ докторанти Байрам Билир таржимаси.