Самарқанд давлат университети кимё факультети магистри Собир Қосимов “Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган тупроқ таркибидаги баъзи ионларни кимёвий ва фотометрик усулларда аниқлаш” мавзусида илмий тадқиқот олиб бориб, Ургут тумани тупроқларининг унумдорлигини илмий асосда текширди.

    Илмий раҳбари кимё фанлари номзоди, доцент Эркин Рўзиев.

    Тадқиқот доирасида Ургут тумани мисолида ерости ва ерусти сувлари тадқиқ этилиб, тажриба майдончасининг бир қисми Зарафшон дарёси сувлари, яна бир қисми ерости сувлари ёрдамида парваришланди.

    Олиб борилган тажрибалар натижасида Зарашон дарёси сувининг минераллари таркиби экиннинг унумлироқ бўлиши аниқланди.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.