Амалий ишлар даври: СамДУ тадқиқотчиларининг Венгрияда докторантурада таҳсил олишлари ва уларнинг мавзулари келишиб олинди…

Аввал хабар берганимиздек, Венгриянинг Сегет университети олимлари СамДУда бўлиб турибди. Сафар давомида икки университет ўртасида ишончли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича муайян натижаларга эришилди.
Жумладан, СамДУ нинг биология факультети тадқиқотчилари Нодир Бобоқандов ва Абдубакир Қўшбоқовнинг Сегет университетида докторантурада таҳсил олишлари, диссертация мавзулари ва илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш бўйича келишиб олинди. Бу борада СамДУ ва Сегет университети олимлари Қизилқум чўлига сафар уюштириб, дала шароитида геоботаник тадқиқотларни ўтказишди.
Сегет университети томонидан Др. Орсоля Валко, Др. Чаба Толгеси ва СамДУ агробиохтехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги факультети декани, доцент Тошпўлот Ражабов юқоридаги тадқиқотчиларининг илмий ишларига раҳбарлик қиладилар.
Маълумот учун, Сегет университети дунё университетлари рейтингида 551 ўринни эгаллаган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.