Самарқанд давлат университетининг Муҳандислик физикаси институтига директор тайинланди

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университет ректорининг буйруғига кўра Ярмухамедов Акмал Шарапович Самарқанд давлат университетининг Муҳандислик физикаси институти директори лавозимига тайинланди.
Акмал Ярмухамедов 1988 йилда Москва муҳандислик-физика институтини тамомлаган. Физика-математика фанлари номзоди.
Мазкур тайинловга қадар у Самарқанд давлат университети илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.