Дарслик: Тупроқ биологияси ва экологияси

Дарслик “Тупроқ биологияси ва экологияси” фани дастурига мувофиқ тузилган бўлиб, агрокимё ва агротупроқшнослик, тупроқшунослик таълим йўналиши талабалари учун дарслик сифатида тавсия этилган.
Ушбу дарсликда тупроқ биологияси фани пайдо бўлиши, ривожланишига ҳисса қўшган олимлар, тупроқ биотаси ҳақида тушунча, тирик шохликлар ва уларнинг бўлиниши, ҳақида маълумотлар берилган. Дарсликнинг биринчи бўлимида тупроқ сув ўтлари уларнинг гуруҳлари, юксак ўсимликлар, лишайниклар, замбуруғлар иккинчи бўлимида тупроқ ҳайвонлари, уларнинг умумий таснифи ва тупроқда яшовчи содда ҳайвонлардан тортиб сут эмизувчиларгача бўлган ҳайвонлар таснифланган. Учинчи бўлимда прокориотлар олами тупроқда яшовчи микроорганизмлар, уларнинг таснифи, таксаномик бирликлари, вируслар ҳақида очиқланган. Тўртинчи бўлимида табиатда азотнинг, кислород ва углеродли бирикмаларнинг айланиши ва уларда иштирок этучи микроорганизмлар, фотосинтез, хемосинтез каби мавзулар ёритилган. Бешинчи тупроқнинг экологик аспекти бўлимида тупроқнинг экологик функцияси, унинг биосферадаги асосий вазифалари, тупроқ организмларнинг яшаш муҳити тупроқ ҳосил бўлишининг биологик жараёнлари, ўсимлик қолдиғининг чириши ва тўшаманинг шаклланиши, гумуснинг ҳосил бўлиши ва парчаланиши ҳақида маълумотлар келтирилган. Олтинчи бўлим тупроқ эрозиялари ва тупроқни муҳофаза қилишга бағишланган. Еттинчи бўлимида тупроқнинг ифлосланиши ва ўзини-ўзи тозалаши ҳақидаги мавзулар батафсил ёритилган.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати