Самарқанд давлат университети талабаси Ҳожиакбар Олимов Осиё чемпионатида олтин ва иккита кумуш медални қўлга киритди…

Тошкент шаҳрида Ўсмирлар ва ёшлар ўртасида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда.
Самарқанд давлат университети талабалари, Ираклон шаҳрида Ёшлар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионати ғолиби Шарофиддин Амриддинов ва Ҳожиакбар Олимовлар ҳам иштирок этмоқда.
Бугун Ҳожиакбар Олимов ўз чиқишлари билан олтин ва иккита кумуш медалга сазовор бўлди.
Даст кўтаришда 145 кг. тош кўтариб, кумуш медални, силтаб кўтаришда 192 кг. билан олтин медални, умумий икки баҳс ҳисобига кўра эса 337 кг. тошни кўтариб кумуш медални қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, эртага Шарофиддин Амриддинов мазкур мусобақадаги ўз чиқишларини бошлайди.
Самарқанд давлат университети жамоаси ушбу ғалаба билан Ҳожиакбар Олимовни мубаракбод этади.
Беҳруз Шамсиддинов
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.