Мен стажёр-тадқиқотчиман, ўқишимни бошқа олий таълим муассасасига кўчирсам бўладими?

Стажёр-тадқиқотчи ва изланувчиларни бир илмий ёки таълим ташкилотидан бошқасига кўчиришга йўл қўйилмайди.
Қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилган илмий ва таълим ташкилотларида таълим олган стажёр-тадқиқотчи ва изланувчилар тугатилган илмий ва таълим ташкилотларининг ҳуқуқий вориси этиб белгиланган илмий ва таълим ташкилотларига ўқишни давом эттиришлари учун ўтказилади (ВМҚ-545, 3-илова 7 е)-банд).