Бугун Самарқандда ҳар кунгидан бироз салқин об-ҳаво кузатилади

29 июль куни Самарқандда ҳаво бироз ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 м/с тезликда эсади. 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон бўлиши ҳам мумкин.
Ҳарорат кундузи 34-36 даража иссиқ, кечаси 23-25 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.