СамДУ рақамли технологиялар факультети талабалари учун аудиториялар етишмаётганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан муносабат

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ушбу хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Самарқанд давлат университети рақамли технологиялар факультети биноси эскириб қолганлиги, бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги туфайли бузилган. Ҳозирги кунда мазкур факультет учун янги, замон талабларига жавоб берувчи бино барпо этилмоқда. Шу сабабдан дарслар вақтинча бошқа биноларда ўтказилган.
Видеода акс этган бино эса янги ўқув йилига қадар тўлиқ қайта таъмирланиши кўзда тутилган бўлиб, ўқув йили якунланганлиги туфайли у ерда реконструкция ишлари бошлаб юборилган.
Самарқанд давлат университети Ахборот хизмати барча ОАВ учун очиқ. Нохолис ахборотларни тарқатиш мақсадга мувофиқ эмас. Ахборотларни чуқурроқ ўрганиб, кейин оммага тақдим этишни тавсия этамиз. Бу борада ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.