Мен 5 балли IЕLTS халқаро малака сертификатига эгаман, таянч докторантурага топширсам чет тили имтиҳонидан озод этиламанми?

Таянч докторантурада ўқиш учун талабгорларда IELTS (ўртача балли камида 5,5), TOEFL (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан кам бўлмаган), CEFR (В2 даражадан паст бўлмаган) бўйича тасдиқловчи амалдаги халқаро малака сертификатлари мавжуд бўлганда чет тилидан топшириладиган имтиҳонлардан озод этилади. (ВМҚ-304, 2-илова 3-боб 22-банд).