Самарқанд давлат университети Халқаро ҳамкорлик бўйича проректори, профессор Акмал Ахатов ЮНЕСКО ташкилотининг Кореядаги вакили Youngsoo Bahn, ЮНЕСКО меросни ҳужжатлаштириш халқаро маркази директори Le Seungcheol ва Кореянинг Судо маданий мерос институти директори Oh Kyongtaek билан зоом платформаси орқали мулоқот олиб борди.

    Бундан асосий мақсад, юқоридаги ташкилотлар Самарқанд маданий мерос тарихини ўрганишда СамДУ билан ҳамкорлик қилиш, Кореянинг Судо маданий мерос институти билан академик алмашинув дастурларини йўлга қўйишдир.

    Шунингдек,  Самарқанд давлат университетидаги Корея маданият марказини ривожлантиришда Судо маданий мерос институти қўллаб-қувватлаш масалалари кўрилди. Эндиликда бу ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун меморандум имзоланиши режалаштирилди.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати