Олий таълимда хориж тажрибаси ўрганилди…

Самарқанд давлат университетига Канаданинг Ню-Брансуик университети профессори Воҳид Ўринов ташриф буюриб, университетнинг профессор-ўқитувчилари билан давра суҳбати уюштирди.
Тадбир бошида профессор Воҳид Ўринов Канада таълим тизими, ундаги ютуқлар, профессор ва талабаларнинг мажбуриятлари, мустақил таълим, ўқитувчининг дарс тақсимотлари ва талабанинг ҳаёт тарзи тўғрисида батафсил маълумотларни айтиб ўтди. Шунингдек Ўзбекистон ва Канада таълим тизимидаги фарқлар муҳокама қилиниб, ундаги ютуқ ва камчиликларни асослаб берди.
Тадбир баҳс-мунозарага бой бўлиб, керакли тавсиялар тақдимот асосида ёритиб берилди.
- Ўзбекистон таълим тизимида сўнгги йилларда туб ўзгаришлар бўлаётганлиги ҳеч кимга сир эмас, лекин бартараф этиш керак бўлган камчиликларимиз етарли, дейди профессор Воҳид Ўринов. – Талабанинг мустақил ўқиши, изланиши учун барча шароитларни аввало университетнинг ўзида яратишимиз лозим. Кредит-модул тизими, мустақил таълим, амалиётдан талаба оқилона фойдалансагина мақсадимизга эришган бўламиз…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати