Бугун Самарқанд давлат университети доцентлари Камолиддин Ғаниев, Флора Кабулова, Марҳабо Кулиеваларнинг туғилган куни.

    Ўзбекистон  тарихи кафедраси доценти Камолиддин Ғаниев Наманган шаҳрида туғилган. 75 ёшни қарши олган олим 53 йилдан буён бир қатор ташкилот ва Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Ўсимликлар физиологияси ва микробиология кафедраси доценти Флора Кабулова Самарқанд шаҳрида  туғилган. 67 ёшини нишонлаётган олим, 45 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Оптика кафедраси доценти Марҳабо Кулиева Самарқанд шаҳрида туғилган. 59 ёшини нишонлаётган олим, 41 йилдан буён Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Самарқанд давлат университети жамоаси туғилган кун соҳибларини самимий муборакбод этиб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

 

Самарқанд давлат университети

Фахрийлар кенгаши