Самарқанд давлат университети талабаси “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди...

Самарқанд давлат университети рақамли технологиялар факультети талабаси Нилуфар Омонова Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармойиши билан “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан мукофотланди...
Ёш тадбиркор бизнес фаолиятида юксак муваффақиятларга эришган ва барчага намуна бўлаётган энг кучли ва фаол 100 нафар тадбиркорларнинг бири бўлди.
-Муҳтарам Президентимиз Фармойиши билан мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришга ҳисса қўшаётган, ўз соҳаси бўйича янги инновацияларни жорий этишда кўрсатган фаоллиги учун тақдирланган 100 нафар тадбиркор орасида менинг ҳам борлигим улкан бахт, - дейди Нилуфар Омонова. - Ёш тадбиркор сифатида ўз бизнес йўлимнинг бошида турган бўлишимга қарамасдан, менга билдирилган бу ишонч ва эътироф янги мақсадларим ва юксак марралар сари дадил ҳаракатни давом эттиришимда куч беради. Мен бу ишончни оқлашга ва юртимиз иқтисодиётининг барқарор ривожланишини таъминлашда муносиб ҳиссамни қўшишга ҳамиша ҳаракат қиламан.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.