Самарқанддаги олий таълим муассасаларининг янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари муҳокама этилди…

Самарқанд давлат университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Акром Тошпўлатов иштирокида давра суҳбати уюштирилди.
Ушбу тадбирда Самарқанддаги олий таълим муассасаларининг ўқув ишлари бўйича проректорлари иштирок этиб, 2022-2023-ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинди. Шунингдек, иштирокчиларга сўровнамалар тарқатилиб, кредит-модул тизимидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар бериш таклифлари илгари сурилди…
- Ҳар бир олий таълим ўзининг вазиятидан келиб чиқиб, юқори даражада янги ўқув йилига тайёрланиши керак, - дейди Акром Тошпўлатов. – Олдинда қилишимиз керак бўлган вазифалар кўп. Лекин биз талаба учун етарли шароитларни яратиб бериш ва уларнинг сифатли таълим олиши учун жавобгармиз…
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати,
Шавкат Акрамов олган суратлар