Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўлими услубчиси Францияда ўзбек маданий меросини намойиш қилмоқда…

Самарқанд давлат университети халқаро ҳамкорлик бўлими услубчиси Зарифа Эшмуродова айни вақтда Франциянинг Клермонг Оверн университетидаги CAVILAM – Оммавий ахборот воситалари ва тилни амалий ёндашув асосида ўрганиш марказида ташкил этилган стажировка дастурида иштирок этмоқда. Тадқиқотчи стажировка машғулотларидан ташқари, университетда ташкил қилинган турли хил семинар-тренинг ва дебатларда ҳам иштирок этмоқда. Жумладан, “Мамлакатингизда CAVILAM тасарруфига киритилиши мумкин ва зарур бўлган маданий меросни кўрсатинг” номли семинар-тренингда фаол қатнашиб, PhD диссетрация тадқиқотига бевосита тааллуқли бўлган ўзбек миллий бешигини 120 кишилик турли миллат вакилларига тақдимот қилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати