Самарқанд давлат университети докторанти Бахтиёр Алиев Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ботаника институти ва ботаника боғининг илмий лабораториясида “Сув ҳавзаларининг ифлосланиши: Сапроблик даражасининг ҳолатини аниқлаш ва баҳолаш” бўйича илмий тадқиқотларни олиб бормоқда.

    Сапроблик (чиришга олиб келадиган ёки парчаланиш натижасида юзага келган) - сув ҳавзаларининг парчаланиш қобилияти ва парчаланиш даражаси. Чирийдиган моддалар бўлган сувларда яшайдиган организмларга сапробионтлар дейилади. Парчаланиш деганда ҳайвон ва ўсимликлар фаолияти натижасида  келиб чиқадиган органик моддаларнинг доимий паст кислород миқдорида сув мавжудлигида парчаланиши тушунилади.

    Санитария гидробиологиясида сапроблик деганда организмларнинг кўп миқдорда органик моддалар билан яшаш қобилияти тушунилади. Сапроблик организмнинг органик озиқланишга бўлган эҳтиёжлари ва органик моддалар: H2S, CO2, NH3, H+, органик кислоталарнинг парчаланиши пайтида юзага келадиган заҳарли моддаларга қаршилик функциясидир.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.