Биринчи Президент Ислом Каримов хотираси ёд этилди…

Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов, ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари Ҳазрати Хизр мажмуасидаги Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишди. Қуръон тиловат қилинди.
Ислом Каримовнинг давлатимиз олдидаги буюк хизматлари, Самарқандда амалга оширган бунёдкорлик ишлари ёдга олинди.
Шундан сўнг Регистон майдони яқинида ўрнатилган Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйилиб, ҳурмат бажо келтирилди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати…