“Умумий келажак учун Хитойдан ёрдам”...

Самарқандга Хитойдан ана шундай ёзув битилган автобус ва микроавтобус келтирилди.
Самарқандда ўтадиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги саммити муносабати билан Хитой Халқ Республикаси томонидан мезбон давлат – Ўзбекистонга 2 та замонавий автобус ва 40 та микроавтобус совға қилинди.
Хитой Халқ Республикаси ҳукуматининг совғаси сифатида «Ютонг» заводи вакиллари томонидан тақдим этилган янги автобусларни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев қабул қилиб олди.
Тадбирда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги алоқалар барча соҳаларда мустаҳкамланиб бораётгани, бу транспорт воситалари нуфузли саммитни юксак савияда ўтказишга ёрдам бериши таъкидланди.
Uza.uz дан олинди.