Исландия Президенти Гудни Ёханнессон дастур иштирокчилари билан учрашди...

Улар таркибида Самарқанд давлат университети ўқитувчиси Абдубакир Қўшбоқов ҳам бор
Самарқанд давлат университети ўсимликлар физиологияси ва микробиологияси кафедраси ўқитувчиси Абдубакир Қўшбоқов айни кунларда Исландия ташқи ишлар вазирлиги ҳамда ЮНEСКО ҳомийлиги остида ташкил қилинган GRO-LRT (Land Restoration Training Programme) дастурида иштирок этмоқда.
Исландия Президенти Гудни Ёханнессон GRO-LRT дастури иштирокчилари билан учрашиб, уларнинг келажакдаги илмий ишларига муваффақият тилади…
- Бу учрашув менга фахр-ифтихор бағишлайди,-дейди Абдубакир Қўшбоқов.- Ушбу имкониятни яратиб бергани учун СамДУ ректори, профессор, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродовга миннатдорлик билдираман.
Беҳруз Шамсиддинов
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими.