“Математик анализ ва унинг замонавий математик физикага татбиқлари” номли халқаро илмий-амалий конференция

Конференция йиғилишини Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов кириш сўз билан очиб, анжуман ишига ривож тилади.
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов сўзга чиқиб, дунё математик олимлари нигоҳини бир нуқтага жам этган ушбу халқаро анжуман муносабати билан академик Саидаҳмад Лақаевни самимий қутлади.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Қаҳрамони, академик Шавкат Аюпов, академик Шавкат Алимов, ЎзР ФА В.И Романовский номидаги Математика институти профессори Равшан Ашуровлар иштирок этмоқда...
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.