Боязид Йилдирим университети ректори Иброҳим Айдинли:

- Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан муносабатларда Самарқанд давлат университетига алоҳида эътибор қаратилади. СамДУ бизнинг Марказий Осиёдаги доимий ва ишончли ҳамкоримиздир.
Биргаликда илмий тадқиқот ишлари олиб бориш, анжуманлар ўтказиш, ўзаро тажриба алмашиш бош мақсадимиздир.
Самарқанд давлат университетида мавжуд бўлмаган йўналишлар учун магистратура, докторантура босқичларида кадрлар тайёрлаш масалаларида ҳамкорлик қилишга тайёрмиз.