- “Султон Йилдирим Боязид ва Амир Темур” халқаро анжумани Анқара Йилдирим Боязид университети ташаббуси билан ташкил этилмоқда. Жорий йилнинг май ойида симпозиум ташкилий қўмита аъзоларидан иборат бир гуруҳ вакиллар билан анжуманни ташкил этишда ҳамкор бўла оладиган университетлар билан маслаҳатлашиш мақсадида Ўзбекистонга келдик. Самарқанд давлат университети, "Ипак  йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети, Имом Мотуридий ҳамда Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказлари ва бошқа кўплаб тадқиқот институтлари вакиллари билан учрашдик. Олиб борилган музокаралар натижасида Самарқанд давлат университети асосий ҳамкор сифатида танланди.