Дилфуза Жўрақулова, Самарқанд давлат университети тарих факультети декани, профессор:

Бугунги кунимизнинг долзарб масалаларидан бири бу - авлодларга маданий мерос объектларини асраш, уларнинг тарихий аҳамиятини кенгроқ очиб бериш борасида, бир қатор ишлар олиб борилмоқда. “Султон Йилдирим Боязид ва Амир Темур” халқаро анжуманида ҳам бир қатор маърузалар бугунги кунда долзарб ҳисобланган масалаларни қамраб олади. Кўриб ўтилаётган даврдаги археологик ёдгорликларнинг ўрганилиши, шунингдек Йилдирим Боязид ва Амир Темур меросини рақамлаштириш масалалари шулар жумласидан.