“Султон Йилдирим Боязид ва Амир Темур” халқаро конференцияси Самарқанд, Бурса ва Анқара шаҳарлари тарихини Султон Йилдирим Боязид ва Амир Темур атрофида марказлаштирган ҳолда ўрганиш ва Туркия ва Ўзбекистонда ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришни мақсад қилган. Cимпозиум орқали Туркиянинг Анқара Йилдирим Боязид ва Бурса Улудағ университетлари Ўзбекистондаги нуфузли олий таълим муассасалари ва тадқиқот марказлари: Самарқанд давлат университети, “Ипак йўли” туризм ва маданият университети, Имом Бухорий, Имом Мотуридий халқаро тадқиқот марказлари, Самарқанд давлат университетининг Туркология илмий тадқиқот  институти каби бир қатор илмий тадқиқот институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўяди. Ушбу алоқалар келгусида ҳам самарали давом эттирилади.